+7 (701) 759 90 19
USD 399.67 EUR 452.95
RUB 5.82 CNY 56.36
Янгиликлар

Сиёсий партия қуриш сезиларли даражада соддалаштирилди – ҚР Сенати раиси

21 Май 14:44
Баҳам кўринг:
Сиёсий партия қуриш сезиларли даражада соддалаштирилди – ҚР Сенати раиси

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда сиёсий партияларни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш талаблари сезиларли даражада соддалаштирилади. Бу ҳақда бугун Қозоғистон Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Президент таклифи билан бугун қабул қилинган қонунлар мамлакат сиёсий ҳаётида алоҳида аҳамиятга эга. Сиёсий партияларни шакллантириш ва рўйхатдан ўтказиш талаблари сезиларли даражада соддалаштирилди. Партияни рўйхатдан ўтказиш талаблари камайтирилди. Шубҳасиз, қабул қилинган қонунлар кўппартиявийлик тизимини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади», - деди М.Ашимбаев Сенатнинг ялпи мажлисида.

Шунингдек, у аёлларга ва ёшларга мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиш учун қўшимча имкониятлар берилишига тўхталди.

«Шунингдек, партиялар рўйхатида аёллар ва ёшлар учун мажбурий 30% квота белгиланган. Бу аёллар ва ёшларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этишлари учун қўшимча имкониятлар яратади. Биз бундай ўзгаришларни демократик ривожланиш йўлидаги аниқ қадам сифатида кўришимиз керак. Умид қиламизки, улар бизнинг сиёсий тизимимизни янада ривожлантиришга ҳисса қўшади», - деди у.

Аввал хабар қилинганидек, Сенат «Қозоғистон Республикасидаги сайловлар тўғрисида»ги Конституциявий қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида«ги Конституциявий қонунни ва «Сиёсий партиялар тўғрисида«ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунни қабул қилди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив