Шимолий Қозоғистон вилоятида 670 минг га ер давлатга қайтарилди

None
None
PETROPAVL. Kazinform – Шимолий Қозоғистон вилоятида умунли фойдаланмаганларнинг ерлари давлатга қайтарилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Петропавлда ШҚВ ҳокими биринчи ўринбосари Марат Тасмағанбетов иштирокида бўлиб ўтган брифингда қишлоқ хўжалигида тегишли мақсадда фойдаланилмаган экин майдонлари масаласи қўтарилди.

Вилоят жами ер майдони 9,8 млн га бўлиб, шундан 7,2 млн гектаридан қишлоқ хўжалигида фойдаланилади. 5 млн га экин майдонлари, қолган 2 млн га яйловлардир.

Брифингда айтилишича, сўнгги тўрт йилда тўғри мақсадда фойдаланилмаган 670 минг га ер майдони давлатга қайтарилган. Бу – 101 хўжаликнинг ер майдони бўлган. Биргина Тайинша туманидаги «Богви» МЧЖдан 37 минг га ер майдони олинган.

«Суд орқали жами майдони 11 минг гектарни ташкил қилувчи 61 участка давлатга қайтарилди. Яна 480 минг гектарни қайтариш бўйича иш олиб борилмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ташаббуси билан ушбу масалага доир қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. Унда фойдаланилмаётган ер аниқлангудек бўлса, 2 йил кутиб ўтирмасдан, биринчи йилдаёқ давлатга қайтарилиши кўзда тутилмоқда», - деди Марат Тасмағанбетов.

ШҚВ ер инспекцияси бошқармаси жорий йилда 300дан зиёд текшириш ўтказиб, уларнинг ярмидан кўпида ер майдонларидан тўғри фойдаланилмаётгани аниқланган. Маълум қилинишича, ушбу йўналишдаги ишлар давом эттирилади.

Муаллиф: Ақерке Дауренбекқизи

Сўнгги хабарлар