Шимолий Қозоғистон вилоятида 600 дан ортиқ хорижлик ишлаш учун рухсатнома сўраб мурожаат қилган

None
None
PETROPAVL. Кazinform - Жорий йилда 600 дан ортиқ хорижлик мигрант Шимолий Қозоғистон вилоятида ишлаш учун рухсатнома сўраб ариза топширди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Шимолий Қозоғистон вилояти ПД матбуот хизмати маълумотларига кўра, ҳозирда вилоятда 3259 нафар хорижлик вақтинчалик истиқомат қилмоқда. Йил бошидан буён 600 дан ортиқ мигрант ишга жойлашиш учун рухсатнома сўраб мурожаат қилган. Уларнинг 56 нафари уй бекаси, ошпаз, ҳамшира бўлиб ишга келган. Меҳнат мигрантларининг аксарияти Ўзбекистон, Тожикистон ва Озарбайжон фуқароларидир.

«Меҳнат мигрантларига нисбатан 277 та маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланди. «Қозоғистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 517-моддаси « Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан Қозоғистон Республикасининг миграция соҳасидаги қонунчилигини бузиш рухсатсиз ишлаган чет элликлар учун жавобгарликни назарда тутади», — деди Шимолий Қозоғистон вилояти ПД Миграция хизмати бошлиғи Талғат Абилов.

Йил бошидан буён рухсатномасиз ишлаш билан боғлиқ 54 та ҳуқуқбузарлик аниқланган. Қоидабузарлар 25 ойлик ҳисоб кўрсаткичи миқдорида жаримага тортилади ёки 10 суткагача маъмурий қамоққа олинади ва маъмурий тартибда мамлакатдан чиқариб юборилади.

Муаллиф: Ақерке Дауренбекқизи

Сўнгги хабарлар