Шимкентда яшовчи Нурсултон Назарбоев: Бу исмга эга бўлиш мен учун катта шараф

None
None
SHYMKENT. Kazinform - Шимкент шаҳрида шу исмли фуқаро яшайди. Унинг исми Нурсултон. Фамилияси - Назарбоев. Яъни, Нурсултон Назарбоев. У «НазМед» тиббиёт марказида бош шифокор бўлиб ишлаб, Президент билан адаш бўлиш катта масъулият эканини таъкидлади.

«Бу исмга эга бўлиш мен учун катта шараф, фахр ва масъулиятдир. Асосийси Президент номига доғ туширмаслик. Мактабда яхши ўқидим. Мактабни имтиёзли диплом билан тугатдим. Мен ҳамиша Президентдек етакчи бўлишга интилганман», - деди у.

Нурсултон Налиханули 1989 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Бобоси Назарбой ўша пайтда Қозоғистон Компартияси Марказий Қўмитаси котиби бўлган Н.А.Назарбоевнинг йўлини берсин деб унга Нурсултон исмини қўйган. Сабаби, оилада ўша пайтда қозоқ ёшлари орасидан чиққан етакчисига ҳурмати баланд эди.

«Уйда бир қиз ва икки ўғилмиз. Энг каттаси Гулжанат. Укамнинг исми Нурислом. У туғилган пайтда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги дўстлик мустаҳкам эди. Шунинг учун бобом икки давлат президентлари номидан «Нур» ва «Ислом» сўзларини олиб, «Нурислом» деб атаган», - дейди у.

Ёши 30 дан ошган Нурсултон Назарбоев билан учрашган одамлар уларнинг исмларини эшитиб ҳайрон бўлишади. Аввалига ишонмаганлар унинг гувоҳномасини кўриб, суратга тушишади.

«Менга келган беморлар кўкрак нишонимдаги исмимни кўриб, ишонмай яна сўрашади. Хизмат сафарига борганимда, қандайдир муассасаларда рўйхатдан ўтиб, ҳужжатимни кўрсатсам, кўпчилик ҳайрат билан қарашади. Бир куни йўл полицияси ходими тўхтатиб қолди. У катта лейтенант эди. Ҳужжатларимни кўргач, капитанга қўнғироқ қилиб, менинг исмим ёзилган ҳужжатларни кўрсатди. Иккаласи ҳам жилмайиб, омад тилашди, - деди Нурсултон.

Умуман олганда, Шимкентдаги Назарбоевлар оиласини кўпчилик шифокорлар сулоласи деб билади. Отаси ва синглиси оқ халат кийиб, халққа хизмат қилади. Бугун эса Нурсултоннинг ўзи илм йўлига тушди. Магистратура тугатди ва докторантурада таҳсил олмоқда. Профессионал мутахассис. Малакали раҳбар. Катта жарроҳ.

«Инсоннинг орзулари кўп бўлади. Орзуларимдан бири Елбасы билан учрашиш», - деди у.


Сўнгги хабарлар