Шавкат Мирзиёев Тошкентда сайловчилар билан учрашмоқда

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 19 октябр куни Тошкентда сайловчилар билан учрашмоқда, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Тадбирни номзоднинг Тошкент шаҳридаги ишончли вакили Рустам Калонов очди.

Ишончли вакил охирги йилларда Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистонда, хусусан, Тошкент шаҳрида амалга оширилган йирик ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар ва уларнинг аҳоли фаровонлигини оширишда тутган ўрни ҳақида гапирди.

Шу кунларда Тошкент шаҳрида ҳам жорий йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига пухта тайёргарлик кўрилаётгани айтиб ўтилди.

Кейин сўз Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевга берилди, у ўзининг сайловолди дастури ҳақида маъруза қилмоқда.


Сўнгги хабарлар