Шарқий Қозоғистондан 29 нафар тиббиёт ходими Исроил ва Германияда таҳсил олмоқда

None
None
ÓSKEMEN. Kazinform – Шарқий Қозоғистон вилоятида бугунги кунда 16 мингдан ортиқ тиббиёт ходимлари меҳнат қилмоқда. Жорий йилда вилоятда тиббиётни ривожлантиришга 38 миллиард тенгедан ортиқ маблағ йўналтирилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Шарқий Қозоғистонда профессионал, фидойи шифокорлар, ўрта ва кичик ходимлардан иборат катта ва яхши ташкил этилган жамоа мавжуд. Шарқий Қозоғистон вилоятида соғлиқни сақлашни ривожлантириш бўйича кўп ишларни амалга оширмоқдамиз. Янги ноёб тиббиёт марказлари ва бўлимларини очамиз, янги жиҳозлар харид қиламиз, шифокор ва ҳамшираларнинг малакасини оширамиз. Буларнинг барчаси беморларга юқори технологияли тиббий ёрдам олиш имконини беради. 2020-2021 йилларда шифокорларимиз коронавирусга қарши курашда олдинги сафда бўлишди, одамларга нафақат тиббий, балки психологик ёрдам ва кўмак кўрсатди», – деди вилоят раҳбари Даниал Ахметов.

Бугунги кунда вилоятда 700 тиббиёт муассасаси фаолият кўрсатмоқда. Вилоят давлат соғлиқни сақлаш тизимида 16 минг 370 нафар тиббиёт ходими меҳнат қилмоқда. Улар орасида 4434 нафар шифокор ва 11936 нафар ҳамшира бор.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидан маълум қилишларича, жорий йилда онкогематология, гематология, кардиология, акушерлик ва гинекология каби устувор йўналишлар бўйича тиббиёт кадрларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурини амалга ошириш учун вилоят бюджетидан 840,2 миллион тенге маблағ ажратилган. Март ойидан бошлаб Исроил ва Германиянинг етакчи клиникаларида 29 нафар тиббиёт ходими малака оширмоқда.


Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекули

Сўнгги хабарлар