Шарқий Қозоғистонда гўшт консервалари ишлаб чиқариш заводи қурилади

None
None
ÓSKEMEN. Kazinform – Шарқий Қозоғистон вилоятининг Улан туманида гўшт консервалари ишлаб чиқариш заводи қурилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Шарқий Қозоғистон вилояти ахборот марказининг хабар беришича, Улан туманида қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга туртки берадиган бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Айыртау қишлоқ округидаги «Режебалиев» сут-товар фермер хўжалигида сут беришни кўпайтириш бўйича қизғин ишлар олиб борилмоқда. Хўжалик юқори маҳсулдор зотли қорамол сотиб олишни режалаштирмоқда.

«Туманда Ўскемен паррандачилик фермасининг учта объекти қурилиши бошланган. Гўшт ва гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун катта кластер яратиш режалаштирилган. Герасимовка фермер хўжалиги негизида 5 минг бошга мўлжалланган ем-хашак майдончаси, шунингдек, гўшт консервалари ишлаб чиқариш заводи қурилиши бошланди. Лойиҳанинг умумий қиймати 700 миллион тенгени ташкил этади. Бугунги кунда қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, Россия Федерациясидан ускуналар етказиб берувчилар билан шартнома имзоланди», - дейилади хабарда.

Ички қурилиш ишлари шу йилнинг апрель-май ойларида якунланади. Умуман олганда, корхона кунига 25 тоннагача гўшт ва 8000гача консерва ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Улар ўз маҳсулотларини Россия ва Хитойга экспорт қилмоқчилар.

Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекўғли

Сўнгги хабарлар