Шарқий Қозоғистон вилоятида 12 минг оилага 42,5 минг тангадан улашиб берилди

None
None
ÓSKEMEN. Kazinform - Шарқий Қозоғистон вилоятида 12 мингга яқин одам 42,500 танга миқдорида ижтимоий тўлов олди, дея хабар беради Kazinform Шарқий Қозоғистон вилояти ахборот марказига асосланиб.

Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокими Даниал Ахметовнинг сўзларига кўра, ҳозирга қадар Шарқий Қозоғистонда 12 мингга яқин одам 42 минг 500 танга (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилаган 2020 йил 10 апрелдаги расмий курсга кўра – 917 575 сўм) миқдоридаги молиявий ёрдамни олган. Вилоятда жами 100 мингдан ортиқ аризалар қабул қилинган.

Вилоят раҳбари аҳолига ўз вақтида ва самарали хизмат кўрсатиш мақсадида «Казпост» АЖ филиаллари ва банкларидаги ходимлар сонини 900 дан 1500гача оширишга қарор қилди.

Бундан ташқари, барча бўлимларнинг иш вақти 21:00гача узайтирилган. Вилоят аҳолиси махсус ижтимоий ҳисоб очиб, дам олиш кунлари ҳам ижтимоий ёрдамни олишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев телевидение орқали қилган мурожаатида коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқироз туфайли аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун 42 500 танга миқдорида ёрдам пули бериладиган фуқаролар тоифаларини кенгайтиришни топширганди.


Сўнгги хабарлар