Шарқий Қозоғистон вилояти давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича мамлакатда етакчи ўринни эгаллайди

None
None
ÓSKEMEN. Kazinform- Шарқий Қозоғистон вилояти давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича мамлакатда етакчи ўринни эгаллаб турибди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Шарқий Қозоғистон ҳокимлиги маълумотларига кўра, вилоятда давлат-хусусий шериклик доирасида умумий қиймати 103 миллиард тенге бўлган 180 лойиҳа амалга оширилмоқда.

Лойиҳалар аҳоли учун хавфсиз муҳит яратиш, уй-жой комнал хизамти тизимини модернизация қилишга қаратилган.

Ушбу лойиҳалар сони бўйича ҳудуд Қозоғистонда етакчи ҳисобланади.

«Электрон чипталар тизими Семей ва Ўскеменда жорий этилди. Ўскеменда «Сергек» фото ва видео камералар ишга туширилди. Худди шундай лойиҳа Семейда ҳам ишга туширилди. Хусусий инвестор Курчатов шаҳридаги болалар боғчасини реконструкция қилишга ҳам киришди. Бунга 482 миллион тенге жалб қилинган. Давлат мулкини ишончли бошқариш доирасида Улан туманидаги Семей ва Таврия қишлоғидаги шифохоналар биноларининг бир қисми Буйрак маркази ва хосписни амалга ошириш учун ишончли бошқарувга ўтказилди», - дейилади хабарда.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки орқали 75 миллиард тенгелик 12 ташаббус бўйича келишувлар имзоланди.

Ўскемен ва Семей шаҳарларида иссиқлик ва сув таъминоти тизимини модернизация қилиш бўйича 3 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

«Мазкур икки шаҳарда кўчаларни ёритишни реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда. 2020 йилдан бошлаб 19 мингта лампалар алмаштирилди. Бундай ишлар барча туман марказларида давом этмоқда. Лойиҳа 32 мингта лампаларни алмаштиришни назарда тутади», — дейилади хабарда.

Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекули


Сўнгги хабарлар