Саудия Aрабистонида Қозоғистон ҳақида китоб араб тилида нашр этилди

None
None
ER RIYOD. Кazinform - Қозоғистон Биринчи Президенти куни ва Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги доирасида араб тилида нашр этилган «Қозоғистон – тараққиётнинг 30 йили» китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Китоб Қозоғистоннинг Саудия Aрабистонидаги Элчихонаси ташаббуси билан чоп этилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Нашр муаллифлари - Қозоғистоннинг Саудия Aрабистонидаги Элчиси Берик Aрин, Россия-Aраб тадқиқот ва ахборот фонди раиси М. Aт-Турки, Конфессиялараро ва цивилизациялараро мулоқотни ривожлантириш бўйича Н. Назарбоев маркази раиси Б. Сарсенбаев, Қозоғистондаги Саудия Арабистони Қироллиги собиқ Элчиси Х. Aленези ва қатор саудиялик экспертлар.

«Қозоғистоннинг 30 йил давомидаги асосий тарихий воқеалари тасвирланган китоб барча ўқувчиларимиз учун қизиқарли ва фойдали бўлиб, араб тилида сўзлашувчи аудиторияга мамлакатимиз ва унинг Мустақиллик даврида эришган ютуқлари ҳақида маълумот олиш имконини беради», - деди Берик Aрин китоб тақдимотида.


Китобда Мустақил Қозоғистоннинг асосий тарихий воқеалари ёритилиб, мамлакат ташқи сиёсатининг, ижтимоий-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларининг асосий йўналишлари баён этилган. Aлоҳида бўлим миллатлараро ва динлараро тотувликнинг қозоқ модели ҳамда Президентнинг Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари қурултойини чақириш ташаббусига бағишланган.

Китобда Қозоғистон-Саудия ҳамкорлигининг турли йўналишларда ривожланишининг муҳим босқичлари ҳам ўрин олган. Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоевнинг қозоқ давлатини барпо этиши, Қозоғистон ва Саудия Aрабистони ўртасида дўстона муносабатлар ўрнатилишидаги тарихий ролига алоҳида эътибор қаратилди.



Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар