Сардобадаги сув тошқини туфайли Қозоғистонда 5400 киши эвакуация қилинди

None
None
MAQTAARAL. Kazinform – Туркистон вилоятининг Мақтаарал туманида сув босган аҳоли пунктларидан одамларни эвакуация қилиш учун 450 нафар полициячи ва 250 нафар ҳарбий хизматчи жалб қилинган, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Вилоят полиция департаменти бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, Мирзакент қишлоғидаги 4-мактабда 2200 кишига мўлжалланган эвакуация маркази тайёрланган. Туркистон вилояти ПД бошлиғи, генерал-майор Қайрат Далбеков ҳам техноген фавқулодда вазият юзага келган ҳудудга ташриф буюрди.

Айни пайтда св тошқини туфайли 5 400 аҳоли эвакуация қилинган. Баъзи одамлар ўзлари хавфсиз жойга кўчиб, бошқаларга ёрдам беришди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жамоат тартибини ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича иш олиб бормоқда ва бошқа зарур чораларни кўрмоқда.



Эслатиб ўтамиз, 1 май куни Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида бўлган авария оқибатида мамлакатда аҳоли пунктлари сув остида қолган.

Натижада ҚР Туркистон вилояти Мақтаарал туманида чегара яқинидаги бир неча коллектор сувга тўлган. Мақтааралдаги марказий коллектордан сув тошиб, Женис ва Жана Турмис қишлоқларини сув босди. «Мирзакент - Женис - Жана Турмис» минтақавий автомагистрали сув остида қолди ва транспорт воситалари ўтиши қийинлашди.

Туркистон вилоятида тошқини хавфи бор 3 та қишлоқ аҳолиси ҳам эвакуация қилинмоқда.

Муаллиф: Айнур Ақбаева

Сўнгги хабарлар