USD 435.1 EUR 493.27
RUB 5.69 CNY 68.63
Янгиликлар

Санкт-Петербургда қийин аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси юртига қайтарилди

7 Декабрь 18:15
Баҳам кўринг:
Санкт-Петербургда қийин аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси юртига қайтарилди

TASHKENT. Kazinform - Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги ваколатхонасига сурхондарёлик Б.А. Ўзбекистонга қайтишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Бу ҳақда Kazinform ЎР Ташқи миграцияси агентлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Ўхшаш янгиликлар
2021 йилда Ўзбекистонда қайси автомобил энг кўп ишлаб чиқарилган Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқот қилди Ўзбекистонлик олимлар силга қарши препарат яратишди

Ушбу мурожаат ваколатхона ходимлари томонидан ўрганилганда, фуқаро Б.А. 2021 йилнинг июл ойида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Россия Федерациясига боргани, кредит ташкилотидан қарздорлиги мавжудлиги, тиббий кўрикдан ўтаётганда ўпка сили касаллиги аниқлангани маълум бўлди.

Шу сабабли унга патент расмийлаштириш рад этилгач, у молиявий мураккаб аҳволда қолган.

Б.А.нинг саломатлиги оғирлашгани, меҳнатга лаёқатсизлиги сабабли 6 декабр куни Санкт-Петербург – Тошкент йўналишида авиачипта олиб берилиб, Ўзбекистонга қайтарилди.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив