С5+1 формати: Тошкентда Марказий Осиё вазирлари ва АҚШ Давлат котиби учрашади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 3 февраль куни Тошкентда С5+1 форматидаги вазирлар учрашуви бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Учрашувда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари ва АҚШ Давлат котиби Майк Помпео иштирок этади.

«Қозоғистон С5+1 мулоқот форматини қўллаб-қувватлайди. Эртага биз Тошкентда С5+1 мулоқоти доирасида вазирлар учрашувида иштирок этамиз. АҚШнинг минтақавий лойиҳаларга узоқ муддатли иштирок этиши минтақа мамлакатлари иқтисодиётига инвестициялар ва технологияларни жалб қилишга ижобий таъсир кўрсатади», - деди ҚР Ташқи ишлар вазири Мухтар Тилеуберди.

С5+1 мулоқот формати ҳақида Майк Помпео ҳам ўз муносабатини билдириб ўтди.

«C5 +1» форматидаги учрашув терроризм ва экстремизм муаммоларини хал қилиш бўйича ҳамкорлик соҳасидаги муваффақиятларини таъкидлаб ўтардим. Ушбу мулоқотда Қозоғистоннинг етакчи эканлиги қўйилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди», - деди у.

Муаллиф: Зарина Қаҳарман

Сўнгги хабарлар