Сўнгги ўн йил ичида дунёда ишлайдиган болалар сони 38 фоизга камайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Сўнгги ўн йил ичида дунёда ишлайдиган болалар сони 38 фоизга камайди. Ушбу маълумот бугун ҚР Меҳнат ва аҳолини ижимоий ҳимоя қилиш вазирлигида Болалар меҳнатининг ёмон шаклларига қарши курашиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишида эълон қилинди.

Йиғилишни очиб берган ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири ўринбосари Ақмади Сарбасов 2021 йил Халқаро болалар меҳнатига қарши кураш йили деб эълон қилинганлигини таъкидлади.

«Халқаро меҳнат ташкилоти (бундан кейин - ХМТ) маълумотлари бўйича, ишлайдиган болалар сони сўнгги ўн йилликда 38 фоизга камайган, аммо 152 млн бола аввалгидек болалар меҳнатига жалб этилган. Болалар меҳнати деганда, боланинг соғлигига хавф соладиган ёки унинг таълим олишига тўсқинлик қиладиган ёхуд унинг соғлиги ва жисмоний, ақлий,маънавий, ахлоқий ва ижтимоий ривожланишига путур етказадиган иш тушунилади. Болаларнинг муаммоларини ҳал қилиш миллий устуворликлардан бири эканлиги бежиз эмас», - деди вазир ўринбосари.

Унинг таъкидлашича, Қозоғистон ХМТнинг «Ишга қабул қилишнинг минимал ёши тўғрисида» ва «Болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларини тақиқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича шошилинч чоралар тўғрисида» асосий конвенцияларини ратификация қилди.

Шунингдек, мамлакатда болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларини бартараф этиш тўғрисидаги 2020-2022 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси ва Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг Одам савдосига боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш, тўсқинлик қилиш ва уларга қарши кураш тўғрисидаги 2021-2023 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси амалга оширилмоқда.

Улар:

- болалара меҳнатининг энг ёмон шаклларига қарши курашиш;

- мажбурий меҳнатнинг олдини олиш, шу жумладан пахта далаларида, тамаки плантацияларида, қурилиш ва бошқа объектларда болалар меҳнатидан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга ошириш, болалар меҳнатидан фойдаланишнинг олдини олиш;

- ваколатли органлар ўртасида одам савдоси ва болалар порнографияси, оммавий ахборот воситалари ва интернетда ушбу хизматларга талаб яратадиган реклама ва ахборот материаллари билан боғлиқ мониторинг ва маълумотлар алмашишга йўналтирилган.

Вояга етмаганларнинг меҳнат ҳуқуқлари ҳимоясини назорат қилиш ваколатли давлат органлари томонидан(меҳнат назорати, прокуратура, таълим бўлими) амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишида ҚР Меҳнат ва аҳолини ижимоий ҳимоя қилиш вазирининг биринчи ўринбосари Ақмади Сарбасов, ҚР Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Эльвира Азимова, Туркистон ва Қарағанди вилоятлари ҳокимлари ўринбосарлари Арман Сабитов ва Ермек Алписов, ҚР Таълим ва фан вазирлиги Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Қўмитаси раиси Есенғази Иманғалиев, ҚР ИИВ Маъмурий полиция қўмитаси раиси ўринбосари Алексей Милюк ва бошқалар иштирок этдилар.

Сўнгги хабарлар