Россиянинг Белгород вилоятида ўқ-дорилар омбори ёниб кетди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Москванинг Белгород вилоятида ўқ-дорилар омбори ёниб кетди, дея хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.

«Тахминан 3:35 ларда портлаш каби кучли шовқиндан уйғониб кетдим. Бу хабарни ёзаётганимда яна учта портлаш содир бўлди», — деб ёзади вилоят губернатори Вячеслав Гладков Тelegramда.

Кейинчалик Гладков аниқлик киритишича, дастлабки маълумотларга кўра, Белгород вилоятидаги Старая Нелидовка қишлоғи яқинида ўқ-дорилар омбори ёниб кетган.

«Ҳозиргина Головинский қишлоқ аҳоли пункти раҳбари Денис Золотухин билан боғландим. Дастлабки маълумотларга кўра, Старая Нелидовка қишлоғи яқинида ўқ-дорилар омбори ёнмоқда», — деб ёзди Гладков.

Вилоят губернатори сўзларига кўра, тинч аҳоли вакилларидан жабрланганлар йўқ. Шунингдек, тур жойлар ва уйларнинг шикастланиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Брянск шаҳрида нефт омбори ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Шу куни Россиянинг Тверь вилоятидаги илмий-тадқиқот институтида ёнғин содир бўлиб, 17 киши ҳалок бўлди.


Сўнгги хабарлар