Россиялик журналист Дмитрий Муратовнинг Нобел мукофоти медали рекорд нархда сотилди

None
None
MOSKVA. TASS - Kazinform – Тинчлик йўналиши бўйича Нобел мукофоти лауреати, Россиянинг «Новая газета» газетаси бош муҳаррири Дмитрий Муратовнинг медали Heritage аукционида 103,5 миллион долларга сотилди. Аукцион Манхеттендаги New York Times медиа марказидаги аукцион уйи сайтида бўлиб ўтди, деб ёзади Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

Кимошди савдоси олдидан Дмитрий Муратовдан ўз совринини сотишга тайёрмисиз ёки йўқми деб сўралган ва у «ҳа» деб жавоб берган.

Ставкалар 700 000 доллардан бошланди, бироқ бир неча дақиқада медал учун таклиф бир неча миллион доллардан ошди. 16,6 миллион доллардан кейин номаълум харидор телефон орқали 103,5 миллион доллар пул тикди, унинг таклифидан ҳеч ким оша олмади. Барча маблағлар ЮНИCЕФ халқаро жамғармасига ўтказилади.

Нобел мукофоти медали аввал ҳам аукционда сотилган. 2014 йилда ДНК молекуласи тузилишини кашф этган америкалик биолог Жеймс Уотсон мукофоти Кристи аукционида 4,76 миллион долларга баҳоланган эди.

Сўнгги хабарлар