Россияда жиноятчи бир оиланинг бешта аъзосини пичоқлаб ўлдирди

None
None
ABAKAN. Kazinform - Россиянинг Хакасия республикаси Ширин туманидаги Жирим қишлоғида бир оиланинг бешта аъзоси пичоқлаб ўлдирилди, деб хабар беради Kazinform TASSга таяниб.

«Хакасия республикаси, Ширин тумани, Жирим қишлоғида бир оиладан беш киши ўлдирилган. Воқеа жойидан аёл, унинг эри, ўғли, кичкина набираси ва эрининг акасининг жасадлари топилган. Ҳамма жасадларда жароҳат излари мавжуд.

Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105 -моддаси (икки ёки ундан ортиқ одам ва кичик болани ўлдириш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу жиноятни содир этганликда гумон қилиниб, илгари оғир жиноят содир этганлиги учун судланган, 1985 йил Ширин туманида яшовчи фуқаро қўлга олинди «, - дейилади Тергов қўмитаси хабарномасида.

Ҳозирда воқеа жойида терговчилар, криминалистлар, тезкор ходимлар ва экспертлардан иборат тергов гуруҳи ишламоқда.

Улар жиноятнинг барча тафсилотларини аниқлаш учун кенг кўламли тергов ўтказмоқда.


Сўнгги хабарлар