Россияда коронавирус юқтирганлар сонининг кунлик ўсиши 25 мингдан ошди

None
None
MOSKVA. ТАСС - Kazinform – Россияда бир кунда коронавирус инфекциясининг тасдиқланган ҳолатлари сони 25 173 тага кўпайиб, 2 114 502 тага етди. Бу ҳақда душанба куни журналистларга янги инфекциянинг тарқалишига қарши кураш бўйича тезкор штаб маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАССга асосланиб.

Бу Россияда касалланганлар сони бўйича янги максимал кўрсаткичдир. Олдинги - 24 822 та ҳолат – 21 ноябрь, шанба куни қайд этилган.

Санкт-Петербургда кунига 2 926 коронавирус инфекцияси аниқланди, бу пандемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткичдир. Инфекцияни юқтирганларнинг умумий сони 100 864 кишини ташкил қилди, бир кун олдин минтақада энг юқори янги юқтиришнинг 2668та ҳолати аниқланди.

Москвада кунига 6 866 коронавирус инфекцияси аниқланган. Касаланишнинг умумий сони 560 579 тага кўпайган.

Айни пайтда Россияда 466 517 киши даволанишни давом эттирмоқда.

Коронавирусдан даволанган ва шифохонадан чиқарилган одамлар сони кунига 16 002 га кўпайган, жами даволаниб чиққанлар сони 1 612 445 га етди.

Россияда бир кунда 361 киши коронавирусдан вафот этган, бир кун олдин бу кўрсатгич 401 эди. Жами 36 540 киши инфекцияни юқтирган ва вафот этган.

Сўнгги хабарлар