Референдумда қозоғистонликларнинг 66,4 фоизи иштирок этади - сўровнома

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Оммавий сўровнома натижаларига кўра, қозоғистонликларнинг 76,4 фоизи Президентнинг референдум ўтказиш ғоясини қўллаб-қувватлаган. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти ҳузуридаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти директори Еркин Тукимов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Мамлакат учун муҳим бўлган масалалар бўйича Конституцияга ўзгартиришлар киритиш учун овоз беришимиз керак. Бу воқеа янги Қозоғистоннинг вужудга келиши учун муҳим аҳамиятга эга. Шу муносабат билан жамият референдум ҳақида қандай фикрда экани билан қизиқиб кўрдик. Қозоғистонликлар Конституцияга таклиф этилаётган ўзгаришларни қўллаб-қувватлайдими? Бу борада институтимиз Президент томонидан референдум ўтказилиши эълон қилинган кундан бошлаб ишламоқда», – деди Еркин Тукимов.

Институт раҳбарининг айтишича, 9-12 май кунлари телефон орқали сўров ўтказилган.

«Сўровномада барча ҳудудлардан 1200 нафар респондент иштирок этди. Унинг натижасига кўра, хулоса қилиш мумкинки, референдумда қозоғистонликларнинг 66,4 фоизи иштирок этади. Амалдаги қонунга кўра, референдум аҳолининг 50 фоиздан кўпроғи иштирок этса, ўтган ҳисобланади. Бундан ташқари, институтимиз томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, юртдошларимизнинг 76,4 фоизи Президентнинг референдум ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлайди. Яъни, кўпчилик қозоғистонликлар референдум ўтказиш ва Конституцияга тегишли ўзгартиришлар киритиш муҳимлигини тушунади», — деди у.

У тақдим этган статистик маълумотларга кўра, қозоғистонликларнинг 15,4 фоизи референдум ўтказиш ғоясини қўллаб-қувватламайди.

Респондентларнинг 8 фоизи эса ҳали аниқ бир қарорга келмаган.

Муаллиф: Али Ибраев


Сўнгги хабарлар