Референдумда кимлар иштирок эта олади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Референдум бўйича Марказий комиссия Қозоғистон халқига бўлажак республика референдуми арафасида мурожаат қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Агар сиз овоз бериш куни 18 ёшга тўлган ва фаол сайлов ҳуқуқига эга бўлган Қозоғистон Республикаси фуқароси бўлсангиз, 2022 йил 5 июнга белгиланган Қозоғистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича республика референдумида иштирок этиш учун қонуний асосга эга бўласиз», - дейилади мурожаат матнида.

«Рўйхатлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари (ҳокимиятлар) томонидан муайян сайлов участкаси ҳудудида доимий прописка бўйича рўйхатга олинганлигингиз асосида тузилади», - дейилади Референдум ўтказиш бўйича Марказий комиссияда.

Вақтинчалик рўйхатга олинган фуқаролар тақдим этилган ариза асосида рўйхатга киритилади.

Сайлов участкалари тегишли ҳокимларнинг қарорлари билан тузилади, уларнинг чегаралари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 29 апрелида бўлиб ўтган Қозоғистон халқи Ассамблеясининг ХХХІ сессиясида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича республика референдумини ўтказишни таклиф қилганди.

ҚР Парламенти Сенати спикери Маулен Ашимбаев Конституциянинг 33 та моддасига ўзгартиришлар киритилишини маълум қилди.

ҚР Давлат котиби Ерлан Қарин референдум ўтказиш зарурати нима сабабли пайдо бўлганини тушунтириб берди.

5 май куни Қасим-Жомарт Тоқаев Референдум тўғрисидаги Конституциявий қонунни имзолади , шунингдек, референдумнинг 5 июн куни ўтказилиши эълон қилинди.

Президент Қозоғистон халқига видеомурожаат қилиб, республика референдумида фаол иштирок этишга чақирди.

ҚР «Референдум тўғрисида»ги қонунига киритилган ўзгаришларга кўра, фуқаролар референдум бюллетенига ўзлари танлаган жавобни кўрсатиш учун исталган белгини қўйиши мумкинлиги маълум бўлди.


Сўнгги хабарлар