Рақамли Қозоғистон: Энди eGovда нотўғри шахсий маълумотларни онлайн тузатиш мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонликлар eGov орқали нотўғри ёзилиб кетган шахсий маълумотларни онлайн тарзда тузатиши мумкин бўлади. Бу ҳақда Қозоғистон Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ёлғон ва номувофиқ шахсий маълумотлар фактлари мавжуд. Мисол учун, сизнинг 4 фарзандингиз бўлса ҳам, eGov 3 болангиз бор деб кўрсатиб туради. Буни қандай тузатиш мумкин? Авваллари ФҲДЁ бўлимига, бошқа идораларга бориб келардингиз. Энди eGov-да биргина тугмачани босиш орқали маълумотларингизни, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномангизни, шахсий гувоҳномангизни юклаш имкониятини жорий қилишни кўриб чиқмоқдамиз. Кекса шахслар ёки eGov хизматидан фойдалана олмайдиганлар Фуқароларга хизмат кўрсатиш марказларига мурожаат қилишлари мумкин. Бироқ бу жараён 3 кун ичида якунланади, чунки маълумотлар умумий маълумотлар базасига киритилиши шарт», — деди вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар