+7 (701) 759 90 19
USD 427.22 EUR 519.71
RUB 5.78 CNY 66.52
Янгиликлар

QazCovid-in вакцинаси: 15 апрель куни клиник синовнинг учинчи босқичи 50% га якунланади

9 Апрель 12:14
Баҳам кўринг:
QazCovid-in вакцинаси: 15 апрель куни клиник синовнинг учинчи босқичи 50% га якунланади

QORDAI. Kazinform –15 апрель куни QazCovid-in вакцинасини клиник синовининг учинчи босқичи 50 фоизга якунланади. Бу ҳақда Биологик хавфсизлик тадқиқот институти бош директори Кунсулу Закария маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда Рамазон ҳайити намози масжидлар ҳовлисида ўқилади Коронавирус: Қозоғистонда 6 та ҳудуд «қизил», 5 та ҳудуд «сариқ» зонада Янги қарор: Аэропорт ва темир йўл вокзалига кириш тартиби ўзгартирилди

«Ҳар қандай вакцинани тиббий мақсадларда ишлатиш учун у синовларнинг бир неча босқичларидан ўтиши керак. Аввало, биринчида - бу клиникадан олдин ҳайвонларда ўрганиш, клиник тадқиқотларнинг бир неча босқичлари. QazCovid-in вакцинаси клиник синовларнинг биринчи босқичидан 100% самарадорлик билан муваффақиятли ўтди. Клиник тадқиқотнинг иккинчи босқичи самарадорлиги 96% ни ташкил этди. 15 апрель куни клиник синовнинг учинчи босқичи 50 фоизга якунланади, кейин биз ушбу даврда эмлашнинг самарадорлиги тўғрисида ҳисобот бера оламиз», - деди Кунсулу Закария Жамбил вилоятидаги Биологик хавфсизлик илмий-тадқиқот институтида бўлиб ўтган пресс-тур давомида.

Шунингдек олим «синовдан тўлиқ ўтиб бўлмаган вакцинадан фойдаланиш мумкинми?» деган саволга жавоб берди.

«Пандемия билан боғлиқ мураккаб вазият ва вакциналарга бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда дунёнинг кўплаб мамлакатларида умумий ёндашув қабул қилинган. Вакцинани ишлаб чиқарувчи мамлакатларнинг 100% клиник синовларнинг иккинчи босқичи ёки учинчи босқичнинг 50% ни тугатгандан сўнг фойдаланишни бошлайди. Вақт кутмайди. Шунинг учун, агар клиник текширувнинг учинчи босқичининг 50% қониқарли натижани берадиган бўлса, унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ундан тиббий мақсадларда фойдаланишга рухсат беради», - деди институт бош директори.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив