«Qatar Airways» Қозоғистонга парвозларни йўлга қўяди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Qatar Airways» 19 ноябрдан бошлаб Доҳа – Алмати – Доҳа йўналиши бўйича Қозоғистонга мунтазам рейсларни амалга оширишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Парвозлар ҳафтасига икки марта душанба ва жума кунлари A-320 ҳаво кемаларида санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда ҳамда авиакомпания сайтида эълон қилинган жадвалга мувофиқ амалга оширилади.

Икки давлат ўртасида мунтазам авиақатновларнинг очилиши савдо-иқтисодий, маданий-сайёҳлик алоқаларини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Сўнгги хабарлар