Президент маданият ва санъат ходимларини байрам билан табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маданият ва санъат ходимларини касб байрами билан табриклади, дея хабар беради Kazinform.

«Маданият ва санъат ходимларини касб байрамлари билан табриклайман! Сиз ўзингизнинг ижодий ютуқларингиз билан Қозоғистон номини шарафлаяпсиз, «Маънавий янгиланиш« дастури доирасида миллатнинг маънавий маданиятини шакллантиришга, маънавий меросни сақлашга ҳисса қўшаяпсиз. Сизга илҳом ва муваффақиятлар тилайман!», - деб ёзди Президент twitter саҳифасида.

Таъкидлаш жоизки, 21 май анъанавий равишда маданият ва санъат куни сифатида нишонланади. Аввалроқ Маданият вазири Ақтоти Раимқулова маданият ва санъат ходимларини касб байрамлари билан табриклаган эди.

Сўнгги хабарлар