Президент Қозоғистонда нима учун сиёсий ислоҳотлар ўтказиш зарурлигини тушунтириб берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев сиёсий ислоҳотлар амалга ошириш зарурлигини таъкидлади, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Аввалига мен «аввал иқтисод, кейин сиёсат» формуласи эскирди деб ўйладим. Аммо 90-йилларнинг бошларида бу формула жуда фойдали эди. Ҳозир эса одамларнинг фуқаролик фаоллигини ошириш учун сиёсий ўзгаришлар қилиш кераклигини, бу жамиятга зарур эканлигини англадим. Аслида мен сиёсий ислоҳотларни бошладим. 2019 йилда биз тинч митинглар тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни бошладик, кейин парламент ислоҳоти бошланди ва аёллар учун 30 фоизлик квота жорий этилди»

, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев россиялик журналист Андрей Кондрашов билан суҳбатда.

Президент мамлакатдаги референдумнинг йўналишини ҳам тушунтириб берди.

«Референдумга келсак, бу мен бошлаган сиёсий тузилмани қайта қуриш кампаниясининг давом этиши билан боғлиқ. Ҳақиқатан ҳам, биз ўз вақтида самарасини кўрсатган супер-президентлик тизимидан чиқишимиз керак. Қозоғистон 1990-йилларнинг охири ва 2000-йилларнинг бошларида ўз тараққиётида катта ютуқни амалга оширди. Лекин ҳаёт бир жойда турмайди, бизга ислоҳот, ўзгариш керак. Шу боис, нуфузли парламент, ижро этувчи ҳокимият ўз ролини ўйнайдиган, парламент ва унинг халқи олдида тўлиқ жавобгар бўлган тараққийлашган президентлик тизимига ўтиш керак, деган қарорга келдим. Парламентга келадиган бўлсак, қуйи палатага навбатдаги сайловлар мутлақо янги қоида бўйича – 70 фоизи пропорционал тизим, яъни партиявий рўйхат бўйича, 30 фоизи эса бир мандатли округ бўйича мажоритар тизим бўйича ўтказилади. Албатта, парламент фаолияти билан боғлиқ айрим қонунларни ўзгартириш керак бўлади. Бу катта иш, ўйлайманки, йил охиригача биз буни ҳал қила оламиз»

, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар