Президент бир қатор давлатлар раҳбарлари билан телефон орқали сўзлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот ўтказди, деб хабар беради Ақорда.

РФ Президенти Владимир Путин билан суҳбат чоғида томонлар Қозоғистон ва Россия ўртасидаги барча соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ривожланиши ижобий динамикада, стратегик шериклик ва иттифоқчилик характерида ривожланиб бораётганини таъкидладилар.

Қозоғистон ва Россия COVID-19 эпидемияси оқибатларини бартараф этиш ва кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ишларни мувофиқлаштириш борасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга содиқдирлар. Владимир Путин биродар Қозоғистон халқига ўзининг янги йил табригини ва эзгу тилакларини етказишни сўради.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан суҳбат чоғида қардошлик ва яхши қўшничиликка асосланган Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлигини чуқурлаштириш юқори баҳоланди.

Давлатлар раҳбарлари бу йилги натижаларни юқори баҳоладилар ва Марказий Осиёда сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни ҳамда минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларнинг муҳимлигини таъкидладилар. Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев бир-бирини Янги йил билан табрикладилар ва энг эзгу тилакларини изҳор этдилар.

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан суҳбат чоғида Қозоғистон Президенти давлатлараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини юқори баҳолади. Тожикистон Президенти икки мамлакат халқаро майдонда иттифоқдош эканлигини ва барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлигини таъкидлади. Давлатлар раҳбарлари бир-бирларини Янги йил билан табрикладилар.

Сўнгги хабарлар