Пойтахтда барча ўқувчилар энди автобусда бепул юришади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Пойтахтимизда камолот ёшига етмаган барча болалар шаҳар ичидаги автобус йўналишларида бепул юришади. Бу ҳақда «CTS» МЧЖ раҳбари Бекмирза Игенбердинов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«28 мартдан эътиборан камолот ёшига етмаган барча болалар шаҳар ичидаги жамоат транспортида бепул юришади. Шундай қарорга келдик», - деди компания бошқарув раиси Бекмирза Игенбердинов.

Унинг айтишича, айни пайтда шаҳар жамоат транспортида ҳар куни 130 минг ўқувчи мактабга боради.

«Ташувчи корхоналар учун бу имтиёз ўрта ҳисобга бир ойда 30 миллион зарар келтириши мумкин. Устига устак, уларга бунинг учун субсибия ажратилмайди. Маслихат билан, ҳокимият билан биргаликда зарарнинг ўрнини қоплаш йўлларини кўриб чиқамиз», - деди компания раҳбари.

Муаллиф: Аян Бекенўғли


Сўнгги хабарлар