Пойтахт педагоглари Кембридж университетида малакасини оширди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жаҳоннинг энг яхши университетига айланган Кембридж университетида пойтахтимиз мактабларининг 5 нафар мактаб ўқитувчиси ва Шаҳар таълимни модернизация қилиш маркази методистлари малакасини оширди, деб хабар беради Kazinform шаҳар ҳокимлигига ҳавола қилиб.

«Share» халқаро лойиҳасини амалга ошириш доирасида 1-7 декабрь кунлари Кембридж шаҳрида Bottisham Village College, Sawston Village College ҳамда Кембридж университетининг таълим факультетида рефлексия билан шуғулланувчи амалиётчи ўқитувчилар иштирокида бирнечта фойдали workshop бўлиб ўтди.

Халқаро лойиҳага Нур-Султандаги № 37, 58, 59, 67, 76 мактабларнинг муаллимлари ва Шаҳар таълимни модернизация қилиш маркази методистлари иштирок этишди. Унда мактаб ҳаёти, педагогларни ўқитиш ва ўқитиш малакасини ошириш бўйича дарслар ўтилди.

Бундан ташқари, муаллимлар тадқиқотчи психолог Коллин Маклафлин ва Кейт Эванс билан учрашиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Тадбирда 2020 йил 20-21 январида Нур-Султан шаҳрида бўлиб ўтадиган workshop дастури муҳокама қилинди.

Сўнгги хабарлар