Польшада 500 дан ортиқ одам ноқонуний мигрантларни олиб ўтишда гумонланиб ҳибсга олинди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Польшани ўз ҳудудига кириб келаётган мигрантларни депортация қилмасликка чақирди. Беларусь томонидаги мигрантлар чегарани Германия давлат рақамлари бўлган машиналарда кесиб ўтган. Шундай қилиб, сўнгги беш ой ичида тахминан беш минг киши Польшага кирди. Польша полицияси ва чегарачилар юзлаб бошпанасиз одамларни ташишда гумон қилинган 500 дан ортиқ кишини ҳибсга олди, дея хабар беради Кazinform Еuronewsга таяниб.

«Польшада қонуний истиқомат қилаётган Украина ва Грузия фуқаролари асосан мигрантларни олиб ўтиш билан шуғулланади. Улар орасида мамлакатимизда доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлган суриялик ва ироқликлар ҳам бор. Aфсуски, бундай ишларга хорижликлар ҳам, Польша фуқаролари ҳам алоқадор», — деди чегарачилардан бири.

Баъзи мигрантлар Польшада қолишни истаса, бошқалари ғарбга кўчиб ўтишга ҳаракат қилмоқда. Мисол учун, Ироқ фуқароси Германияга бориш учун Польша-Беларусь чегарасини кесиб ўтган.

«Менинг оилам ҳозир Германияда яшайди, -деди у. - Мен оилам билан учрашмоқчиман. Бундай азоб чекиш менинг танловим эмас. Ироқда қолиш ҳаёт учун хавфли эди «.

Баъзилар ўз йўлини топишга ҳаракат қилмоқда, бошқалари эса Европа Иттифоқидаги қариндошларидан ёрдам сўрамоқда. Мигрантлар билан ишловчи ҳуқуқшунос Витольд Клаус бу ҳолат мигрантлар оилаларига қандай таъсир қилишини тушунтирди.

«Ҳаммаси оғир: саккиз йил қамоқ жазозига ҳукм қилиниши мумкин», -деди у. - Мигрантларни ташишни ким ташкил қилаётганини билмаймиз. Aлбатта, мигрантларнинг оилалари иштирок этади. Биз буни биламиз, чунки кўпчилик йўқолган қариндошларини ўрмонда қидирмоқда «.

Чегарани кесиб ўтиш камайиб бормоқда, аммо Польша томонидан ёрдам берувчи ходимларнинг айтишича, чегарани кесиб ўтганлар ўрмонда яширинган кўринади. Aйрим оилалар Европа Иттифоқининг шарқий қисмида бедарак йўқолган қариндошларини қидирмоқда.

Польша ҳукуматига кўра, тез орада Беларусь-Польша чегарасида девор қурилиши бошланади. Польша чегарани бутунлай ёпиш ва ноқонуний кесиб ўтишларнинг олдини олиш учун Британия ва Эстония кўмагида минтақага 20 минг чегарачини жойлаштиради.


Сўнгги хабарлар