Покистонда бомба портлади ва уч киши ҳалок бўлди

None
None
BELUJISTAN. Kazinform - Покистон жануби –ғарбийда жойлашган Белужистон провинциясидаги назорат -ўтказиш пунктида портлаш содир бўлди, уч киши ҳалок бўлди ва 20 киши яраланди. Бу ҳақда якшанба куни Покистон Ички ишлар вазирлигининг Терроризмга қарши кураш бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Geo Newsга таяниб.

Мотоциклли эркак назорат пунктида полиция машинасини уриб юборди. Транспорт воситасига ўрнатилган бомба зарба натижасида портлаган.

Телеканал маълумотларига кўра, барча жароҳатланганлар шифохонага етказилган. Воқеани ўрганиш учун воқеа жойига қутқарувчилар, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва муҳандислик-сапёрлар бўлими кетди.

Фото: аа.cоm.тr

Сўнгги хабарлар