Пластик қутиларни биологик парчалаш усули топилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Германиянинг Лейпциг шаҳри тадқиқотчилари маиший пластмассани парчалай оладиган ферментларни топди, дея хабар беради Kazinform Deutsche Welleга таяниб.

Кристиан Зоннендекер ва унинг тадқиқот гуруҳи компост уяси намуналаридан бирида маиший пластмасса бўлагини бир суткадан камроқ вақт ичида парчалаши мумкин бўлган еттита ферментни топиб, ўз топилмаларини PHL7 (Polyester Hydrolase Leipzig 7) деб аташди.

Ушбу намуна 2012 йилда кашф этилган ва илмий ютуқ бўлган LCC (leaf-branch compost cutinase) ферменти билан таққосланди. Натижада, PHL7 тезроқ таъсир қилиши маълум бўлди.

Бундан ташқари, PHL7 нинг камчиликлари аниқланди, у пластик қутиларни парчалашга қодир, лекин ўзига хос ишлаб чиқариш туфайли биодеградацияга чидамлироқ бўлган пластик бутилкаларни парчалай олмайди.

Тадқиқотчининг фикрича, PHL7 тўрт йилдан сўнг тижорат мақсадларида фойдаланишга тайёр бўлиши мумкин.


Сўнгги хабарлар