Пилот лойиҳа бўйича фуқароларнинг навбатдаги гуруҳи ишлаш учун Ўзбекистондан Россияга жўнаб кетди

None
None
TASHKENT. Kazinform - Қурилиш соҳасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун 10 минг фуқарони Россияга соддалаштирилган тартибда ишга жўнатиш бўйича пилот лойиҳаси доирасида ташкил этилган танловлардан ўтган навбатдаги гуруҳ – 21 нафар ўзбекистонлик Фарғона аэропортидан Амур вилояти Благовещенск шаҳрида қурилиш компаниясида ишлаш учун жўнаб кетди. Бу ҳақда Kazinform Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Маълум қилинишича, ушбу пилот лойиҳаси доирасида ишга юборилаётган фуқароларга Россияда ишлаш рухсатномаси, яъни патентни расмийлаштиришда талаб этиладиган ҳужжатлар, тиббий кўрик, бармоқ изларини олиш Россия иш берувчилари маблағлари ҳисобидан Ўзбекистонда амалга оширилмоқда.

Сўнгги хабарлар