Пенсия жамғармаси ёрдамида 600 мингдан ортиқ қозоғистонлик уй-жой муаммосини ҳал қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг 273 мингдан ортиқ фуқароси пенсия жамғармаси жамғармалари ҳисобидан уй-жой сотиб олди. Бу ҳақда «Отбасы банк» АЖ бошқаруви раиси Ляззат Ибрагимова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«20 май ҳолатига кўра, пенсия жамғармаси жамғармалари ҳисобидан 273 минг 396 нафар фуқаро уй-жой сотиб олди. 169 158 нафар фуқаро ўзининг пенсия жамғармаларини «Отбасы банк» депозитига ўтказди. Бу одамлар депозитни янада тўлдириб, келажакда уй-жой олишлари мумкин бўлади. Шунингдек, 90 880 нафар мижоз ипотека кредитини тўлиқ ёки қисман тўлайди. Бу тоифадаги фуқаролар ҳам пенсия жамғармалари ҳисобидан қарзларини тўламоқда», - деди Ляззат Ибрагимова.

Юқоридаги маълумотлар фақат «Отбасы банк»га тегишли.

«Бундан ташқари, 52 651 нафар қозоғистонлик банкимиз орқали бошқа банклардаги ипотека кредитларини муддатидан олдин ёки якка тартибда ёпди. Биз барча банклар билан шартномалар туздик. Шу тариқа, 600 мингдан ортиқ киши пенсия жамғармалари ҳисобидан уй-жой муаммосини ҳал қилди», - деди у.


Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар