Пекин оркестри қозоғистонликларни Миллий дўмбира куни билан табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг Хитойдаги элчихонаси Пекин миллий чолғу асбоблари оркестри билан биргаликда Қозоғистон халқини Миллий дўмбира куни билан табриклади, дея хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигининг Тelegram-каналига таяниб.

Вазмрликнинг Тelegram мессенжеридаги расмий аккаунтида Пекин миллий чолғу асбоблари оркестри раҳбари Ли Чанцзюнь Қозоғистон халқини Дўмбира куни билан табриклагани, оркестр эса домбрада ва бошқа мусиқа асбобларида куй чалаётгани акс этган видеолавҳа жойлаштирилди.



Бугун қозоғистонликлар Миллий дўмбира кунини нишонламоқда. Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини ушбу кун билан табриклаб, ҳар бир хонадонда дўмбира ҳар доим энг шарафли ўринни эгаллашини тилади.

Миллий дўмбира куни 2018 йилда Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг Фармони билан тасдиқланган. Байрам жамиятни миллий маданият ва ўзига хосликни сақлаш ва тиклаш ғояси атрофида бирлаштиришга қаратилган.

Сўнгги хабарлар