Пекин Олимпиадасида нечта давлат медал қўлга киритди, қайси давлат етакчи

None
None
PEKIN. Kazinform – Хитойнинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтаётган Оқ Олимпия ўйинлари қизғин паллага кирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Кеча Пекиндаги Оқ Олимпиаданинг еттинчи куни. Медал учун кураш авж олгандек.

Бошқа давлатлар Германия термасига етиб бора олмаяпти.

Уч кундирки, улар умумий медаллар жадвалида пешқадамликни бой бермаяпти.

Кеча Германия - 1 та олтин ва 1 та кумуш медалини қўлга киритди, медаллар сонини 7 та олтин ва 4 та кумушга етказди.

Иккинчи ўринда бораётган норвегияликлар ҳисобида 6 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза бор.

5 ўринни эгаллаган Голландия терма жамоаси кеча 5 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медали билан кучли учликка кўтарилди.

Медалларга эга кучли ўнта давлат:

1. Германия – 7 та олтин, 4 та кумуш;

2. Норвегия – 6 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза;

3. Голландия – 5 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза;

4. Швеция – 5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза;

5. Австрия – 4 та олтин, 6 та кумуш ва 4 та бронза;

6. АҚШ – 4 та олтин, 5 та кумуш, 1 та бронза;

7. Хитой – 3 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза;

8. Россия - 2 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза;

9. Италия – 2 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза;

10. Япония – 2 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза;

Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар 26 давлат Олимпиада медалларини қўлга киритган. Шулардан 19 та давлат олтин, 22 давлат кумуш медалга эга. Шунингдек, тўртта давлат бронза медалларини қўлга киритди.

Сўнгги хабарлар