Пекин Олимпиадасида ғолибларни тақдирлаш маросими атрибутлари тақдим этилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Пекин қишки Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси спортчиларни тақдирлаш маросими атрибутларини тақдим этди, дея хабар бермоқда Kazinform Қозоғистон Миллий олимпия қўмитасига таяниб.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, либослар «оддий, хавфсиз ва шу билан бирга жозибадор» бўлади ва «дунёнинг барча мамлакатларини тадбирда иштирок этиш учун дилнинг очиқлигини» намойиш этади.

Либос тўплами куртка, шляпа ва қўлқопдан иборатдир. Булар Хитой Марказий тасвирий санъат академияси ва Пекин мода технологиялари институти ишланмаси бўлиб, маросимларнинг расмий ҳомийси Beijing Beiao Group томонидан ишлаб чиқарилади.



Ғолибни минбарга элтиб қўювчи ҳамроҳлар либослари қизил ва кўк рангларда тайёрланади. Ҳаммаси бўлиб уч хил дизайн тақдим этилди.

Қишки йўйинларнинг одатий амалиётига кўра, медаллар кечки маросимлар пайтида топширилади. Илк медаллар 5 феврал куни топширилиши кўзда тутилган. Маросимлар Пекин ва Чжанцзякоудаги Олимпия боғидаги медаллар майдонида топширилади.

Туморлар

Шунингдек, Халқаро федерация расмийлари Пекин-2022да зафар қозонган ҳар бир медал соҳибига совғалар ҳам топширади.

Булар махсус тайёрланган туморлардир: Олимпия ўйинлари учун - Бинг Двен Двен, Паралимпия ўйинларида эса Шуи Рон Рон.



Гуллар

Барқарорлик концепциясини амалга ошириш мақсадида гуллар кашмирдан тўқилади. Шунинг учун улар абадий сақланади ва «абадий Олимпия гули»га айланади.




Сўнгги хабарлар