Павлодардаги қишлоқлардан бирига 750 бош наслли сигир етказиб берилди

None
None
PAVLODAR. Kazinform – Жорий йилда вилоятнинг «Веселая Роща» қишлоғида умумий қиймати 2,8 миллиард тенге бўлган сут фермаси фойдаланишга топширилиб, унга Австрия ва Чехиядан 750 бош соғин, симментал наслли сигирлар келтирилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вилоятнинг Железин тумани ҳокими Айтуған Шайхимовнинг айтишича, ҳар куни 2 тоннага яқин сут соғилади. Лойиҳа қувватига эришилгач, бу кўрсаткич йилига 4 минг тоннага этади.

«Умуман олганда, оҳирги 3 йилда чорва моллари сони ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришни барқарор ошириш тенденцияси сақланиб қолди», – дейди Айтуған Шайхимов.


Муаллиф: Асхат Райқул

Сўнгги хабарлар