Пандемияга қарамай кўплаб соҳаларда жиддий ўсиш кузатилмоқда – ҚР Бош вазири

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳудудлар Президент томонидан белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш учун барча чораларни кўриши шарт. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин бугун Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўн ойлик натижалар бўйича иқтисодиётнинг реал сектори ижобий ўсиш суръатларини намойиш этмоқда. Ишлаб чиқариш саноатида ўсиш 3,2 фоизни, шу жумладан озиқ-овқат саноатида - 3,4, фармацевтика саноатида - 39,7, тайёр металл буюмлари ишлаб чиқаришда - 19,5, машинасозликда - 16,5, шу жумладан автомобилсозликда - 53,6, қоғоз маҳсулотларида ишлаб чиқариш - 15 ва енгил саноатда - 16,4 фоиз. Қурилиш ҳажми 10,7 фоизга, уй-жой фойдаланишга топширилиши 9,7 фоизга ошиб, тахминан 10,7 миллион квадрат метр уй-жой қурилди. Қишлоқ хўжалигида 5,2 фоизлик барқарор ўсишга эришилди», - деди Бош вазир.

Унинг сўзларига кўра, тоғ-кон саноатининг муҳим соҳаларида ижобий динамика сақланиб қолмоқда. Темир рудаси ишлаб чиқаришнинг ўсиши 1%, бошқа фойдали қазилмаларни қазиб олишда 0,7% ни ташкил этди. ОПЕК + келишувларини амалга ошириш зарурати туфайли нефт қазиб олиш камайди. Карантин чораларининг кучайтирилиши хизмат кўрсатиш соҳасига таъсир кўрсатмоқда.

«Бироқ, биз ушбу кўрсаткичлар барқарорлаша бошлаганини кўряпмиз. Ўн ойлик натижаларига кўра 9 та минтақа 5 та асосий кўрсаткич бўйича ижтимоий-иқтисодий ўсишни таъминлади. Булар Ақмола, Туркистон, Алмати, Жамбил, Қостанай, Манғистау, Павлодар, Шимолий Қозоғистон вилоятлари ва Чимкент шаҳри. 5 та минтақада 4 та кўрсаткич бўйича ижобий динамика кузатилмоқда. Булар Ақтўбе, Шарқий Қозоғистон, Қарағанди вилоятлари ҳамда Нур-Султан ва Алмати шаҳарлари, - деди у.

Бош вазир ҳудудлар режалаштирилган ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларга эришиш ва Президент томонидан белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш учун барча зарур чораларни кўриши кераклигини таъкидлади.

«Молия вазирлигига ҳудудлар билан биргаликда республика бюджетининг даромад қисми бўйича режанинг бажарилишини таъминлашни топшираман. Бундан ташқари, мен давлат идоралари ва ҳокимликларга бюджет маблағларидан тўлиқ ва самарали фойдаланишни таъминлаш, йил охирига қадар бошланган лойиҳаларни якунлаш ва режалаштирилган кўрсаткичларни бажариш тўғрисида топшириқ бераман», - деди Асқар Мамин.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар