Пальма оролида вулқондан оқиб чиққан лава автомобил йўлини тўсиб қўйди

None
None
МADRID. Кazinform - Испаниянинг Пальма оролидаги Кумбре-Вьеха вулқонидан оқиб чиққан лава автомагистрални кесиб ўтди ва оролнинг қолган қисмидан нисбатан хавфсиз деб топилган ҳудудни ажратиб қўйди, деб хабар берди Кazinform Еuronewsга таяниб.

Камбре-Вьеха вулқони икки ярим ойдан бери отилмоқда. Бу вақт ичида лава 1100 гектар майдонни ёқиб юборди, 2800 га яқин биноларни вайрон қилди ва баъзиларига зарар етказди.

Олимларнинг фикрича, вулқон ҳозир «вақтинчалик фаол» фазада. Ҳозир тинч, лекин баъзида лава оқиб, кул отилиб чиқади. Эвакуация пайтида кўплаб мушуклар оролда қолган. Энди улар овқат қидирмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, Испаниянинг Пальма оролида (Канар ороллари автоном ҳамжамияти) сентябр ойи охирида бир неча зилзилалардан сўнг вулқон отилиб чиққан эди.

Сўнгги хабарлар