Озарбайжонда карантин чоралари қайта кучайтирилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Озарбайжонда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сонининг кўпайиши туфайли карантин чоралари қайта кучайтирилди, деб хабар беради Kazinform «Хабар 24» телеканалига таяниб.

Мамлакат Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги тезкор штабнинг қарорига биноан, ушбу ҳафтада шанба ва якшанба кунлари уйдан чиқиш тақиқланади. Ҳозирги кунда барча муассасалар очиқ эмас, жамоат транспорти ва автомобиллар ишламайди. Бу чеклов беморларнинг сони кескин кўпайган Боку, Сумқайит, Ганжа, Лянкоран шаҳарлари ва Апшерон туманида жорий этилди. Фақатгина шифокорлар ва муҳим соҳалардаги мутахассисларнинг ишлашига рухсат берилади.

Май ойида карантин бекор қилингандан бери Озарбайжонда коронавирус юқтирганлар сони ошди. Сўнгги анти-рекорд 3 май куни қайд этилган. Шу куни 325 бемор аниқланди.

«Беморлар сони кескин ошди. Шу билан бирга, 6 июньдан 8 июньгача биз Боку, Сумқайит, Ганжа, Лянкоран шаҳарлари ва Апшерон туманида қаттиқ карантин режимини жорий қиламиз. Ушбу чора-тадбирларнинг барчаси фуқароларимизнинг саломатлиги ва ҳаётини ҳимоя қилишга қаратилган. Шунинг учун, касаллик тарқалганда, мамлакатнинг бошқа шаҳар ва туманларида қаттиқ чоралар кўриш мумкин», - деди Озарбайжон Бош вазири Али Асадов.
Сўнгги хабарлар