Озарбайжонда хорижий сайёҳлар сони 118 фоизга ошди

None
None
BAKU. Kazinform - Ислом мамлакатлари ўртасидаги туризм алоқаларининг ривожланиши пандемиядан кейинги тикланиш жараёнини тезлаштиради. Бу ҳақда 28 июн куни Бокуда бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) туризм вазирларининг 11-конференциясида Давлат туризм агентлиги раиси Фуад Нагиев маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири Озарбайжон Давлат туризми агентлиги матбуот хизматига таяниб.

Ф. Нагиевнинг сўзларига кўра, Озарбайжоннинг ИҲТга аъзо давлатлар билан ўзаро туризм алоқалари ривожланиб бормоқда. Озарбайжонда ислом давлатларидан келган сайёҳларнинг улуши умумий сайёҳлар сонининг 55 фоизини ташкил қилади. Боку ва ташкилотга аъзо давлатларнинг асосий шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри рейслар сонининг кўпайиши ва соддалаштирилган виза режимининг мавжудлиги ушбу кўрсаткичларнинг янада ошишига хизмат қилади.

«Озарбайжонда туризм соҳаси пандемиядан кейинги даврда жадал тиклана бошлади ва жорий йилнинг биринчи беш ойида мамлакатимизга келган хорижлик фуқаролар сони ўтган йилга нисбатан 118 фоизга ошди», — деди агентлик раҳбари.

Тадбир якунларига кўра, навбатдаги конференцияни ўтказиш санаси ва жойи, шунингдек, 2023-2024 йилларга мўлжалланган ИҲТ Туризм шаҳри мукофотига номзодлар аниқланади.

Аввалроқ 2006 йилда Озарбайжонда ташкилотга аъзо мамлакатлар туризм вазирларининг 5-конференцияси бўлиб ўтган бўлса, 2018 йилда Озарбайжоннинг Габала шаҳри 2020 йилдаги ислом оламининг туризм пойтахти этиб белгиланган эди.

Конференцияда дунёнинг 39 давлатидан 160 дан ортиқ делегатлар, жумладан, ташкилот Бош котиби Ҳусайн Браҳим Таҳа, ташкилотга аъзо давлатларнинг туризм вазирлари ва вазир ўринбосарлари, элчилар, ИҲТнинг етти институти вакили бўлган халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.

Муаллиф: Серикбол Қошмағанбетов

Сўнгги хабарлар