ОПЕК+ келишуви: Қозоғистон нефть қазиб олишни орттиради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Кеча видеоконференция шаклида ОПЕК+ мамлакатлари вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди, деб ёзади Kazinform Қозоғистон Энергетика вазирлиги матбуот хизматига асосланиб.

Энергетика вазири Нурлан Ноғаев ўз нутқида ОПЕК+ га аъзо давлатларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари 2020 йилда жаҳон нефт бозорларидаги нархларни барқарорлаштиришга муваффақ бўлганлигини таъкидлади. Амалдаги келишув нефт саноатига ижобий туртки беришда давом этмоқда.

Учрашув якунларига кўра, келишувга аъзо давлатлар нефт қазиб олишни қисқартиришнинг амалдаги даражасини 2021 йил феврал ва март ойларига қадар узайтириш тўғрисида қарор қабул қилишди.

«Шу билан бирга, Қозоғистон ва Россия учун индивидуал шартлар келишиб олинди, улар ушбу даврда ишлаб чиқаришни кунига мос равишда 10 ва 65 минг баррелга оширишни назарда тутади. Шундай қилиб, ОПЕК+ бўйича Қозоғистон учун мажбуриятлар феврал ва март ойларида 1,427 млн. баррел ва 1,437 млн. баррелни ташкил этди», - дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар