ОПЕК+ давлатлари ишлаб чиқариш ҳажмини оширишни давом эттиришга келишиб олдилар

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ОПЕК+ давлатлари июл ойида жорий ишлаб чиқариш даражасини бир кунда 0,648 млн баррелга оширишни давом эттириши керак. Бу ҳақда ОПЕК+ мамлакатлари йиғилишида видеоконференция шаклида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform ҚР Энергетика вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Учрашувда мамлакатларнинг апрел ойида келишув бўйича ўз мажбуриятларини бажариши муҳокама қилинди. Қозоғистондан энергетика вазири ўринбосари Асет Мағауов иштирок этди.

«Учрашув якунлари бўйича ОПЕК+ мамлакатлари ишлаб чиқаришнинг жорий даражасини июл ойида бир кунда 0,648 млн баррелга оширишни давом эттириш ва ортиқча ишлаб чиқариш учун компенсация муддатини 2022 йил декабригача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди», - дейилади вазирлик хабарида.

Сўнгги хабарлар