«Омикрон»ни даволаш учун саккизта дори аниқланди
26 Январь 16:18

«Омикрон»ни даволаш учун саккизта дори аниқланди

NUR-SULTAN. Kazinform – «Омикрон»ни даволашда шифокорлар коронавируснинг бошқа штаммларида қўлланилган саккизта вирусга қарши дори самарадорлигини кўрсатди. Бу Кент университети ва Гёте номидаги Франкфурт университети олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform Cell Researchга таяниб.

Ҳужайра тадқиқотлари шуни кўрсатдики, «омикрон» саккизта вирусга қарши дори ва коронавирус инфекциясини даволаш учун дориларга сезгир. Буларга EIDD-1931 (молнупиравирнинг фаол метаболити), рибавирин, ремдесивир, фавиправир, PF-07321332 (нирматрелвир, паксловиднинг фаол моддаси), нафамостат, камостат ва апротинин киради.

Шунингдек,тадқиқотчилар, «омикрон» юқтирган беморлар касалликнинг оғир шаклларидан камроқ азият чекишини таъкидладилар. Бунинг сабаби шундаки, бу штамм тананинг барча ҳужайраларида мавжуд бўлган интерферон деб аталадиган реакцияни бостиришга айниқса сезгир.


Янгиликлар

Архив