Олти нафар ўзбекистонлик Қозоғистондан чиқариб юборилди

None
None
ÓSKEMEN. Kazinform – Шарқий Қозоғистон вилоятида олти нафар Ўзбекистон фуқароси Қозоғистондан чиқариб юборилди. Бу ҳақда Kazinform Polisia.kzга асосланиб хабар беради.

«Шарқий Қозоғистон вилояти ҳудудидаги бозорлар, қурилиш объектлари, вақтинча ва доимий истиқомат қилувчи хорижий фуқароларнинг манзиллари ва яшаш жойлари текширилмоқда. Шу тариқа, Уржар тумани Бахти қишлоғида назорат ўтказиш чоғида ваколатли органнинг меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатисиз автоювиш шохобчаси қуриш билан шуғулланаётган олти нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси аниқланди.

Мазкур қоидабузарлик учун хорижликлар ҚР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 517-моддаси 5-қисми билан Қозоғистон Республикасидан чиқариб юбориш тарзидаги маъмурий жавобгарликка тортилди.

Иш берувчи Қозоғистон Республикаси фуқароси ҚР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 519-моддаси 1-қисми билан 30 БҲМ миқдорида жарима тариқасида маъмурий жавобгарликка тортилди.

Сўнгги хабарлар