Олимпиада тарихида Қозоғистон байроқдорларининг либоси энг яхши либос деб топилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Пекиндаги Олимпиадада Қозоғистон байроғини кўтариб чиққан спортчиларнинг кийим намунаси Олимпия ўйинлари тарихидаги энг яхши либос деб топилди. Бу ҳақда Қозоғистон МОҚ бош котиби Андрей Крюков маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Байроқдорнинг либоси Олимпия ўйинлари тарихидаги энг яхши либос деб топилди. Уни апрел ойида бўлиб ўтадиган расмий маросимда Олимпия музейига топширамиз», - деди у.

Лозаннадаги музейга ташриф буюрувчилар қозоғистонлик спортчиларнинг либосларини кўришлари мумкин бўлади.

Ушбу тарихий либосни Оқ Олимпиада очилиш маросимида Қозоғистон терма жамоаси байроқдорлари - конкида учувчи Екатерина Аидова ва шорт-трекчи Абзал Ажиғалиев кийиб чиқди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар