Олимпиада-2022: Шорт-трекда Қозоғистон спортчиси финалга чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Пекин Олимпиадасида шорт-трек бўйича эркаклар ўртасида - 1500 метрга югуриш бўйича Адил Ғалиахметов финалга чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ярим финалда Ғалиахметов охирги, учинчи гуруҳда югурди. У бу масофани 2:18.31 натижа билан босиб ўтди ва Олимпиада ўйинларининг финал босқичига йўлланма олди.

Қозоғистонлик шорт-трекчи 1/2 босқични муваффақиятли бошлади. У маррага яқинлашгач, уни рақиблари ортда қолдирди, кейин Адил яна ҳужумга ўтди.

Шу билан бирга, хитойлик Жэнь Цзэ Вэй олдинга ўтмоқчи бўлиб спортчимизни пойга йўлидан чиқариб юборди.

Узоқ маслаҳатлашувлардан сўнг ҳакамлар хитойлик спортчига пенальти белгилади ва уни дисквалификация қилишди. Адил Ғалиахметов эса А финал йўлланмасини қўлга киритди.





Сўнгги хабарлар