Олим коронавируснинг омикрон версияси пайдо бўлиши сабабларидан бирини айтди

None
None
ALMATY. Кazinform - Коронавируснинг янги версиялари эмлаш даражаси паст бўлган мамлакатлардан келади. Бу ҳақда Қозоғистон Тиббиёт профилактикаси академияси президенти Алмаз Шарман маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Профессор Алмаз Шарманнинг сўзларига кўра, омикрон вариантининг пайдо бўлишининг сабабларидан бири бу вируснинг эмланмаган одамлар организмида узоқ муддат такрорланишидир.

«Омикрон версияси иммунитет тизимини енгиши мумкин. Иммунитет реакциясини кучайтириш учун жуда муҳим механизмни – бустер доза билан қайта эмлашни қўшиш вақти келди«, - деди Алмаз Шарман.

Тиббиёт профессори ревакцинация қилишни тавсия қилади, чунки бу учинчи вакцина бўлиб, у ҳақиқатан ҳам коронавирусдан ҳимоя қилувчи нейтраллаштирувчи антитаначалар даражасини рағбатлантиради. Бундан ташқари, учинчи эмлаш касалликнинг оғир шаклларидан ҳимоя қилади. У йўқолган иммунитетни тиклайди.

60 ёшдан ошганларни, шунингдек, қандли диабет, семириш, гипертония, юрак-қон томир, аутоиммун ва бошқа касалликларга чалинганларни қайта эмлаш муҳим аҳамиятга эга. Ушбу тоифадаги одамлар омикронинг пайдо бўлиши арафасида биринчи навбатда эмлаш ва ревакцинацияга муҳтож.

«Вируснинг ушбу версиясини эътиборсиз қолдирмаслик керак. Биз барчамиз бу инфекцияларнинг олдини олиш, жумладан, болалар учун чоралар кўришимиз керак «, - деди профессор.

Олимнинг айтишича, сўнгги мутацияга учраган вируслардан бири - омикрон бошқа тўлқинни келтириб чиқариши мумкин.

«Умид қиламанки, бу пандемиянинг сўнгги босқичи бўлади, аммо коронавирус йўқолмаса ҳам, эпедемик инфекция бўлади, у вақти-вақти билан ўзини эслатиб туради. Умид қиламанки, биз билган пандемия 2022 йилда тугайди», — дея хулоса қилди Алмаз Шарман.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар