Олдимизда янги транспорт-логистика даҳлизларини яратиш вазифаси турибди – Тоқаев

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев бизнес тузилмалари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни мустаҳкамлаш ва янги транспорт-логистика йўлакларини яратишга чақирди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Яқин ўн йилликда Хитой, Ҳиндистон, Яқин Шарқ, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари минтақамиз иқтисодиётининг йирик сармоядорларига айланиши мумкин. Хитой аллақачон Қозоғистоннинг асосий иқтисодий ва ташқи савдо шериги ҳисобланади. Ўтган 15 йилда бу давлат иқтисодиётимизга 21 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритди. Шу боис Хитой билан кўп томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш мамлакатимиз олдидаги ўта муҳим вазифадир»

, — деди Қозоғистон Президенти Санкт-Петербургдаги XXV халқаро иқтисодий форумда.

Қ. Тоқаевнинг сўзларига кўра, нафақат сиёсий масалалар, балки бизнес тузилмалари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни мустаҳкамлаш, янги транспорт-логистика йўлакларини яратиш вазифаси ҳам долзарбдир.

«Инновацион ва технологик лойиҳалар жамғармасини яратиш, узлуксиз транспорт-логистика занжирларини яратиш, пировардида жаҳон иқтисодиёти юксалиши учун янги имкониятлар яратиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар истиқболлари мавжуд»

, — деди Президент.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар