Охирги ҳафтада дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони 10 фоизга ошди

None
None
JENEVA. TASS- Kazinform – Ўтган ҳафтада 4,1 миллион киши коронавирус юқтирган ва 52,5 мингдан ортиқ киши вафот этган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, ўтган кунларга нисбатан янги юқтириш сони 2 фоизга, ўлим даражаси эса 10 фоизга ошган, деб хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.

«Ўтган ҳафта билан солиштирганда, ўлим 10 фоизга ошган ва 52,5 мингдан ортиқ киши вафот этган», - дейилади ЖССТ эпидемиологик бюллетенида.

Ҳужжатга кўра, 29 ноябрдан 5 декабргача 4,1 миллион киши вирусни юқтирган. Бу ўтган ҳафтага нисбатан 2 фоизга кўпдир.

29 ноябрдан 5 декабргача бўлган даврда дунё бўйлаб 4 105 073 киши вирус юқтирган ва 52 641 киши вафот этган. Ўтган ҳафтада энг кўп юқтириш ҳолати АҚШда қайд этилган (752 393). Биринчи бешликка Германия (396 429), Буюк Британия (310 696), Франция (283 500) ва Россия (231 240) киради.

Вирус юқтирганлар орасида дельта штамми аниқланган улуши 99,8% ни ташкил қилади. Омикрон штамми вирус юқтирганларнинг 0,1 фоизида аниқланган.

ЖССТ маълумотларига кўра, альфа, бета ва гамма штаммларининг улуши 0,1% дан кам. Янги «омикрон» штамми 57 мамлакатда аниқланган.

Сўнгги хабарлар